...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида бир кунда 8 нафар фоҳиша қўлга олинди


14:41, 29.07.2018 Жамият
 12 830

Фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланиб қўлга олинган аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жорий йилнинг 27 июлидан 28 июль санасига ўтар кечаси Тошкент шаҳрида олиб борилган тунги патруллаш тадбирлари вақтида 8 нафар аёл фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланиб қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, ўрганиш ишлари натижасида аниқланишича, уларнинг бари аввал ҳам Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш) билан жавобгарликка тортилган.
 
Тадбир давомида аёлларнинг шахси, турар жойи ва рўйхатдан ўтган манзили аниқланди ҳамда тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундан ташқари, енгил табиатли аёллар билан суҳбатлар ўтказилди. Мулоқот чоғида бу йўлга кириб қолишларига сабаб бўлган омиллар ва уларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фоҳиша Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар