Пропискага кирган шахсларнинг оила аъзоларини пропискага киритиш тартиби ҳам аниқлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги каналида хабар берилди.
Ўзгартиришларга асосан, эндиликда доимий пропискага қўйиш учун турар жой, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар, никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар нусхаларини нотариал тасдиқлатиш шарт эмас.
Рўйхатнинг 5-банди бўйича (пропискадаги шахсга уйланган ёки турмушга чиққан) пропискага киришда эр-хотиннинг камида бир йил биргаликда яшаётганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш талаби ҳам бекор қилинди.
Бундан ташқари, ўзгартириш билан рўйхатнинг 5-банди бўйича (пропискадаги шахсга уйланган ёки турмушга чиққан) прописка қилинган шахс бир йил ичида никоҳи бекор қилинса олинган доимий пропискани йўқотиши белгиланди.
Шунингдек, ташкилот раҳбари илтимосномаси асосида доимий пропискага эга бўлган шахс, худди шундай илтимоснома киритиши мумкин бўлган бошқа ташкилотга ишга ўтган тақдирда, унинг пропискаси бекор қилинмайди.
Бунинг учун фуқаро бир ой муддат ичида иш жойидан берилган маълумотни ички ишлар органларига (паспорт столга) тақдим этиши лозим.
Пропискага кирган шахсларнинг оила аъзоларини пропискага киритиш тартиби ҳам аниқлаштирилди.
Хусусан, рўйхатнинг 5-банди асосида (пропискадаги шахсга уйланган ёки турмушга чиққан) прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) доимий прописка қилинади.
Худди шундай, рўйхатнинг 9 – 12-бандлари (республика аҳамиятидаги ташкилотларга ишга кирган, сайланган шахслар) прописка қилинган фуқароларнинг улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий прописка қилиш, турар жой майдони мулкдорининг розилиги билан тегишли равишда амалга оширилади.
Ўзгартиришларга мувофиқ рўйхатнинг 2-банди асосида (қариндошлик асосида) прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари (хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган болалар ҳамда эр-хотиннинг вояга етмаган болалари) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинмаслиги белгиланди.

Суннатилла Абдуллаев