...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўн бир шернинг ўлимига нима сабаб бўлди?


19:34, 25.09.2018 Олам
 5 667

Ҳалокат сабаблари маҳаллий олимлар томонидан ўрганилмоқда.

Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги ўрмонда 11 та Осиё шери ҳалок бўлганлиги ҳақида маълум қилмоқда “BBC” сайти.
 
Ўрмон расмийларидан бири Синха бошқа ҳудуддан кириб келган 3 та шер ўзаро жанжалга сабаб бўлган ҳамда жами 11 та шер ҳалок бўлган, дея тахмин қилмоқда.
 
Бошқа бир расмий Ражан Жоши бўлса ўлимга касаллик сабаб бўлган дея тахмин билдирган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда 523 та шер рўйхатга олинган бўлиб, 2016 йилдан буён уларнинг 184 таси ўлган. Уларнинг фақатгина 30 таси нотабиий ҳодисалар сабабли ҳалок бўлган эди.
 
Айтиш керакки, битта шер одатда 15-16 йил яшайди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ҳиндистон Гужарат шер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!