...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳри кўчаларида 12 нафар маст ҳайдовчи аниқланди


16:12, 19.06.2017 Жамият
 2 477

Тошкент шаҳри ҳудудида шанба куни 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Жорий йилнинг 17 июнь, шанба куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
 
Шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2451 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Шулардан 625 таси қўпол турдаги, 12 таси эса маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш қонунбузарлигига киради.
 
Худди шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1093 та ҳуқуқбузарлик қайд этилди. Шулардан 575 таси светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 518 таси эса белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланишни ташкил этган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар