Айни дамда Тошкент шаҳар ҳокимиятида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йиғилиши ўтказилмоқда.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилмоқда.
- Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2016 йил 9 ойлик ижроси ва 2017 йилга мўлжаллаган бюджети параметрлари лойиҳаси тўғрисида;
- Тошкент шаҳри бўйича 2017 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида;
- Тошкент шаҳрини 2017-2024 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари прогноз дастурини тасдиқлаш тўғрисида;
- 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурининг ижроси тўғрисида;
- “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан Чилонзор тумани ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
- “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида;
- Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг фаолияти тўғрисида;
- Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳининг 2017 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;
- Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2017 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида ва бошқа масалалар.