...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳайдовчилардан узр сўради


11:31, 16.08.2016 Жамият
 4 568

Маълумотларга қараганда, пойтахтнинг Муқимий кўчасидаги қурилиш ишлари поёнига етказилиб, 22 августдан эътиборан йўллардаги чекловлар олиб ташланади.

Тошкент шаҳридаги айрим йўлларда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари транспортлар ҳаракатига таъсир ўтказиб, тирбандликлар юзага келяпти. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳайдовчиларга мурожаатини эълон қилди.
 
“Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтимизда Нурафшон ва бошқа кўчаларни узайтириш, кенгайтириш, Муқимий кўчасида йўл ўтказгич қурилиши ҳисобига бунёд этилаётган янги халқа йўл қурилиши жараёнида ушбу кўчалар ва улар билан кесишган баъзи кўчаларда йўлларнинг ёпиб қўйилиши, вақтинча ҳаракатнинг чекланиши туфайли юзага келаётган тирбандликлар, ноқулайликлар учун йўл ҳаракати иштирокчиларидан яна бир бор узр сўрайди”.
 
Маълумотларга қараганда, пойтахтнинг Муқимий кўчасидаги қурилиш ишлари поёнига етказилиб, 22 августдан эътиборан йўллардаги чекловлар олиб ташланади.
 
“Ўйлаймизки, ҳурматли ҳамшаҳарларимиз йўлларда ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари жараёнидаги ушбу вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунадилар”, дейилади ҳокимлик мурожаатида.

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Муқимий кўчаси Нурафшон кўчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар