...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадаси. Медаллар бўйича Ўзбекистон 27-ўринга чиқиб олди


10:32, 16.08.2016 Спорт
 5 695

Кеча, 15 августда оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов олтин медалга сазовор бўлди. Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича 27- ўринга чиқиб олди.

Кеча, 15 август куни Рио-де-Жанейрода ўтказилаётган Олимпиадада 13 нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун баҳсларда иштирок этди. Оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов Олимпиада чемпиони бўлди ва олтин медални қўлга киритди.  Боксчи Шаҳрам Ғиёсов эса финалга йўл олди. У энди олтин медаль учун кураш олиб боради. Яна бир ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев 75 килограмм вазн доирасида чорак финал баҳсларида ҳиндистонлик Викаш Кришанни мағлубиятга учратди.  У ярим финал баҳсларида иштирок этади. Бу билан Бектемир камида бронза медалини нақд қилди.
 
Рио Олимпиадасида медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон 27-ўринга чиқиб олди. Унинг ҳисобида иккита олтин ва тўртта бронза медали бор.  Рўйхатнинг биринчи ўрнида ҳамон АҚШ бормоқда.  Мазкур давлат спортчилари жами 75та медаль жамғаришди.  Ундан кейинги ўринларда Буюк Британия (41), Хитой (46, олтинлар сони бўйича британияликлардан ортда қолмоқда) ва Россия (36) давлатлари рейтингнинг юқори ўринларида туришибди
 
Бугун, 16 август куни Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун 9 нафар спортчи баҳс олиб боради:
 
Герасим Кочнев – (Каноеда эшкак эшиш, финал) соат 17:08да.
 
Алексей Мочалов – (Байдаркада эшкак эшиш, 9-16 ўринлар учун) соат 18:12да.
 
Валентина Кибалникова – (Енгил атлетика,  100 метрга тўсиқлар оша югуриш,  саралаш) соат 19:40да.
 
Фазлиддин Ғоибназаров – (Бокс, чорак финал) соат 20:15да.
 
Муроджон Аҳмадалиев – (Бокс, чорак финал) соат 01:45да.
 
Баҳодир Жалолов – (Бокс, чорак финал) соат 02:45да.
 
Сардорбек Дўстмуродов – (Оғир атлетика) соат 23:30да.
 
Рустам Жангибаев – (Оғир атлетика) соат 23:30да.
 
Юлия Тарасова – (Енгил атлетика, узоқликка сакраш,  саралаш) соат 05:05да.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Рио-де-Жанейро Олимпиада Руслан Нуриддинов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!