...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимияти: “Qalampir.uz” муаммоларга изчил кириб боради"


15:55, 11.11.2016 Жамият
 2 870

Тошкент шаҳар ҳокимияти Мутбот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов “Qalampir.uz” ҳақидаги фикрларини билдирди.

“Qalampir.uz” сайти ташкил этилганидан буён давлат ва жамоат ташкилотлари, вазирлик ва ҳокимлар билан мунтазам ҳамкорлик қилиб келмоқда. Сайт фаолиятига бир йил тўлиши муносабати билан биз Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ҳамкорлик юзасидан фикрларини билишга ҳаракат қилдик.
 
Ҳусан Эрматов, Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати раҳбари:
 
— Ахборот оқими шу қадар тезлашиб кетдики, одамнинг ақли шошади.
 
Ахборот тарқатиш бир замонлар жарчиларнинг зиммасида бўлган, дейишади. Улар маҳаллама-маҳалла, кўчама-кўча юриб хабар беришган бўлишса, эҳтимол. Ҳозир телевидение, радио, газеталардан тезкорлик, одамларга тез ҳазм бўлувлик маъносида интернет деган олғири чиқди ва у бутун ахборот оқимини ўз ўзанига олиб улгургандек. Майли, тушунарли, у ахборотларни ўз  қолипларига монанд узатяпти, ким билсин, балки ўша узатувнинг янгилигидир ҳаммани ром этган.
 
Мен илк ахборотини тарқатганига бир йил тўлган  “Qalampir.uz”  сайтини мақтагим келади. Чунки унинг ижодкорларида ортиқча оҳангжамаларга берилув йўқ. Ихчам, дангал, равон, тушунарли... Яна, ҳар бир ахборот манбаси билан изчил иш олиб боришига ҳам тасанно.
 
Муаммоларга изчил кириб боришичи? Буниси алоҳида мавзу!
 
Тошкентда долзарб бўлиб турган оилавий ажралишларнинг кўпайиб бораётганлиги борасидаги хавотирли муаммо ушбу сайтда жуда кенг ёритилди. Ёритилганидаям муаллифларнинг жонкуярлиги, жамият ҳаётига кучли дахлдорлик билан ёндошувидан хурсанд бўлдим.
 
Илгари фалон газетани севиб ўқийман, дердик. Ҳозир газеталар қаторида фалон сайтни ё телефонимиз, ё компьютеримизнинг бош режасига киритиб қўйганмиз. Агар бирорта хабар тарқалса, сигнал келади: “Qalampir.uz”да янгилик, дегандек.
 
Ушбу сайтнинг жамоасига шу шиддатни кучайтириб боришда куч-қувват, яхши ишларни кўзлаган ниятларига ижобат тилаб қоламан!
 
Тўғрисўзлигингизга кўз тегмасин!
 

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Ҳусан Эрматов Qalampir.uz 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар