...
МЕНЮ
ONLINE TV

Асли Тошкентда туғилган чет эллик олимлар яна Тошкентда дийдорлашди


15:46, 11.11.2016 Жамият
 3 260

Тошкентда туғилган икки нафар чет эллик олим Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро Симпозиумда иштирок этишмоқда.

Ўзбекистонниг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан “Фундаментал ва амалий физика ривожланишининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар ва истиқболлари” мавзусидаги Халқаро симпозиум Тошкент шахрида ўтказилиши режалаштирилган эди. Мазкур йилнинг 10 ноябрь куни симпозиум Ўзбекистон Фанлар Академиясида ўз ишини бошлади.
 
Биринчилардан бўлиб маърузага чиққан рус олими, “Спектр-Рентген-Гамма" орбитал обсерваторияси профессори Сюняев Рашид Алиевич сўз бошида шундай дейди:
 
“Мен аслида Тошкент шаҳрида туғилиб, 18 мактабда ўқиганман. Симпозиумдан бир неча кун аввал Тошкентга келиб, ўзимга таниш бўлган жойларни бўлдим, мактабимга бордим. Умуман олганда, туғилиб ўсган шаҳримга келиб маъруза қилиш мен учун шараф. Ўзбекистонга барқарор ривожланиш ва замонавий илм-фан тараққиётини тилаб қоламан.
 
Қисқача олим ҳақида. Астрофизик, профессор Сюняев Рашид Алиевич 1943 йил Тошкентда таваллуд топган. Физика-математика фанлари доктори, ҳозирда Макс Планк астрофизиклар ҳамжамияти институти директори ҳамда АҚШнинг Пристон университетида фаолият олиб бормоқда. 
 
Халқаро симпозиумда эса, болалиги ва ёшлигининг дастлабки йиллари Тошкентда ўтган олим йиғилганларни обсерватория илмий дастури билан таништирди. Унинг маърузасидан дастурнинг бошланиш тарихи, унинг доирасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, келгуси режалар ҳақидаги маълумотлар ўрин олди.
 
Куннинг иккинчи ярмида учинчи cекцияни, “Янгиланувчи энергия манбаларини қўллаш истиқболлари ва қуёш батереялари” мавзуси доирасида бўлиб ўтган амалий давра суҳбатини олиб борган яна бир рус олими, профессор Александр Гусевни ҳам суҳбатга тортганимизда Тошкент шахрида туғилгани ва симпозиумга Ўзбекистон элчихонаси вакили шахсан таклиф этганидан хурсандлигини алоҳида таъкидлади. Суҳбат давомида, “Мен жуда кўп конференцияларда иштирок этганман, маърузалар қилганман. Лекин бугунги симпозиум ўзгача руҳда ва файзли ўтмоқда. Ташкилотчилар анча меҳнат қилишгани ва қилишаётгани кўриниб турибди. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Бундан ташқари Тошкентга, она шаҳримга ташриф буюришдан бахтиёрман”, дейди Гусев.
 
Жаноб Александр Гусевга Ўзбекистонда фаолият олиб бориш ва ёш олимларга бирга ишлаш борасида берилган саволга, (самимий кулиб) “Менга 7 йил муқаддам айнан шу таклифни билдиришган эди. Афсуски, ўша вақтда мен фаолияти сир тутилиши шарт бўлган ташкилотда ишлаганим учун бошқа жойда ишлашга имконим йўқ эди. Биласизми, ҳозир у ердан бўшаганман ва агар яна шундай таклиф билдиришса, жон деб ёш олимлар билан бирга ишлаган бўлар эдим”, деб жавоб қайтарди.
Ёдгор Абдулла

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар