...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокими соғлиқни сақлаш тизимида 17 раҳбарни ишдан олди


09:13, 29.04.2017 Жамият
 3 728

Уларнинг ўрни юқори малакали, ҳалол, пок, виждонли, масъулиятли ходимлар билан тўлдирилди.

Жорий йилнинг 27 апрель куни Тошкент шаҳар фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов олиб борди.
 
Унда 2017 йилнинг биринчи чорагида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 14 январдаги Ҳукумат мажлисида белгилаб берилган вазифалар сўзсиз бажарилиши учун маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
 
Хусусан, соғлиқни сақлаш тизимидаги раҳбарларнинг 17 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, уларнинг ўрни юқори малакали, ҳалол, пок, виждонли, масъулиятли ходимлар билан тўлдирилди, 22 нафари ротация қилинди.
 
Тизимдаги ўрганишлар натижариларига кўра, тиббиёт муассасаларига ажратилаётган дори воситалари камлиги маълум бўлди. Бу муаммони ҳал қилиш учун шифохоналарга дори-дармон ва боғлов воситалари харид қилишга ажратилаётган маблағлар икки баробар, айримларида эса уч баробарга маҳаллий бюджет ҳисобидан кўпайтирилди.
 
Бундан ташқари, бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида 1 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари аниқланди. Ҳозирда 380 нафар коллеж битирувчилари билан тўрт томонлама, 143 нафар олий маълумотли шифокорлар билан уч томонлама шартномалар тузилди. Маҳаллалар томонидан юборилган 163 нафар фуқаронинг 140 нафари ишга қабул қилинган.
 
Мавжуд 60 та оилавий поликлиникага аҳолига малакали бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш учун 120 дона Damas русумли автотранспорт воситасини бериш бўйича тегишли ишлар амалга оширилаётгани билдирилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокими Соғлиқни сақлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар