...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бейонсе ўз гонорарини талабаларга стипендия қилиб беради


09:03, 29.04.2017 Шоу-бизнес
 2 934

Ушбу танловга қизиққан талабаларга “Lemonade” сизга ўқиш давомида қандай илҳом бағишлади?”, деган савол берилади.

Машҳур хонанда Бейонсе “Lemonade” альбомининг бир йиллик гонорарини тўртта коллежга стипендия сифатида беришини маълум қилди.
 
Стипендиатлар дастури эса “зеҳнли, жасур, ижодкор, изланувчан, ўзига ишонган ёш қизлар учун” мўлжалланган. Мазкур тўрт таълим даргоҳига Беркле мусиқа коллежи, Ҳовард университети, Парсонс дизайн коллежи ва Спельман коллежи киради.
 
Булардан Ҳовард университети ва Спельман коллежи тарихан қора танлиларга тегишлидир. Биргина Спельман коллежига ижтимоий тармоқлардаги ютуқлари учун 25 минг доллар ваъда қилинди. Бу бир семестрлик ётоқ жойи ва стипендияни билдиради.
 
Ушбу танловга қизиққан талабаларга “Lemonade” сизга ўқиш давомида қандай илҳом бағишлади?”, деган савол берилади. 
Икром Раҳмон

Теглар:Бейонсе Lemonade Стипендия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!