Бир сутканинг ўзида Telegram’даги каналга аъзо бўлганлар сони қарийб 5 мингтага етди.
Бу ҳақда сўз кетганда, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни алоҳида эътироф этиш мумкин. Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг ҳисоботи ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ОАВ вакилларига бериб борилиши анъанага айланди.
Хабарингиз бор, куни кеча Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг расмий сайти ишга тушган эди. 21 майдан эътиборан бошқарманинг Telegram тармоғидаги расмий канали ҳам иш бошлади. Бир сутканинг ўзида Telegram’даги каналга аъзо бўлганлар сони қарийб 5 мингтага етди. Мазкур каналга аъзо бўлиб, тизимда амалга оширилаётган ишлардан бохабар бўлиб боришингиз мумкин.