...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент-Навоий йўналиши бўйича парвозга чиққан самолёт зудлик билан Тошкентга қўндирилди


11:22, 19.10.2016 Жамият
 7 157

Самолёт бортидагиларга парвоз техник носозлик сабаб бекор қилингани айтилган, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси вакиллари эса бу маълумотни рад этди.

Бугун, 19 октябрь куни  Тошкент аэропортидан Навоийга отланган IL114 самолёти зудлик билан яна Тошкентга қўнди. Бу ҳақда самолёт бортида бўлган сайтимиз муштарийларидан бири Мобил мухбир лойиҳаси орқали хабар берди.
 
Йўловчининг сўзларига кўра, Hy-1347 рейси билан Тошкент-Навоий парвози белгиланган вақтдан бир соат ўтиб амалга оширилгган. Йўловчиларга айни ҳолат ноқулай об-ҳаво шароити сабабли юзага келгани айтилган.
 
Йўловчилар ўз жойларини эгаллаб, самолёт ҳавога кўтарилгач, номаълум сабабларга кўра, 1 соатга яқин самода айланиб турган. Охир-оқибат парвоз бекор қилиниб, ҳаво кемаси яна Тошкент аэропортига келиб қўнган.
 
Бортдагиларга ушбу ҳолат техник носозлик туфайли юзага келгани айтилган. Йўловчилар ва экипаж аъзоларига ҳеч қандай зарар етмаган.
 
Самолётни ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари кутиб олгани айтилди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан мухбирларимиз “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси билан боғланди. Компания Ахборот хизматининг маълум қилишича, самолёт ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, туман тушгани сабабли қайта Тошкентга қўндирилган. “Самолётда ҳеч қандай носозлик аниқланмаган. Улар парвозга чиқишидан аввал, жиддий текширувлардан ўтказилади”, дейди гўшакни кўтарган ходим. 
Умида Якубова

Теглар:Тошкент-Навоий Ўзбекистон ҳаво йўллари Тошкент аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар