3 йил аввал, ўз дўстини отиб ўлдиргани учун Олий суд Шаҳзодани қатл этиш тўғрисида ҳукм чиқарди.
2014 йил Ар-Риёддаги кўнгилочар тадбир чоғида Шаҳзода дўсти Одил ал-Мхемидни отиб ўлдирган ва яна бир кишини яралаган.
Ўшанда Шаҳзоданинг номақбул иши қиролликда катта шов-шув ва ғалаёнга сабаб бўлганди. Шаҳзода зудлик билан ҳибсга олиниб, шу йилнинг ўзида суд уни қотилликда айбдор деб топганди.
Маълумотларга кўра, Турки Бен Сауд ал-Кабирни қатл қилиш тўғрисидаги қарор Саудия Арабистони Олий суди томонидан қабул қилинган.
Шаҳзоданинг қариндошлари Одил ал-Мхемиднинг оиласини моддий жиҳатдан таъминлаш истагини билдирган. Аммо Одил ал-Мхемиднинг оиласи “қонли” пулларни олмасликларини, қотил ўз жазосини олишини талаб қилишган.
Эслатиб ўтамиз, қиролликда Шаҳзодани қатл қилиш жараёни тарихда биринчи бор кузатилмоқда.