Таълим муассасаси фаолиятининг ўзига хос томонлари белгиланди.
Фармонда Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилиши белгилаб берилган эди.
Ушбу фармонга асосан, Тошкент ислом университети фаолияти тугатилиб, унинг ўрнига Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар қилди.
Айни пайтда Академияга янги раҳбар тайинланиши кутилмоқда.