...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна бир соҳа ходимлари текин уй-жойлар билан таъминланади


09:54, 19.04.2018 Жамият
 10 921

Фармонда ушбу соҳа ходимларини хизмат уй-жойлари билан таъминлаш назарда тутилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинганини хабар берган эдик.
 
Ушбу фармонга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ушбу идора тизимидаги диний-маърифий ташкилотларда:
 
  • фаолият юритаётган уй-жойга муҳтож ходимларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш;
  • кўп йиллар давомида намунали фаолият юритаётган, уй-жойга муҳтож имом-хатибларга янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларни сотиб олиб, текинга бериш тўғрисидаги таклифни қабул қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, фармонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртмасига асосан идора тизимидаги диний-маърифий ташкилотлар ходимларига хизмат уй-жойлари ва уларга сотиб олиб бериш учун янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларнинг ажратилишини таъминлаш ҳам назарда тутилган.
Икром Раҳмон

Теглар:диний-маърифий хизмат уйлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар