Имом Бухорий номли ислом институтига қабул жорий йилнинг 27 июнидан 20 июлига қадар давом этади.
Унга кўра, Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтига жорий йилнинг 27 июнидан 20 июлига қадар абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- ректор номига ариза;
- маълумоти ҳақида ҳужжат: ўрта мактабни битирганлиги ҳақида шаҳодатнома (аттестат), лицей ёки ўрта махсус таълим муассасасини битирганлиги ҳақида диплом (асли);
- соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл);
- паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
- 6 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
- яшаш жойидан маълумотнома;
- яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома;
- ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли).
Ўрта махсус ислом билим юртларига қабул эса жорий йилнинг 27 июнидан 5 июлигача бўлиб ўтади.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- қабул ҳайъати раиси номига ариза;
- маълумоти ҳақида ҳужжат (асл нусхаси);
- соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл);
- 6 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
- туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади);
- яшаш жойидан маълумотнома;
- яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома;
- ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (16 ёшдан катталар учун асл нусхаси);