...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент илк бор шахмат бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади


11:59, 18.05.2016 Спорт
 2 723

Чемпионатга дунёнинг 20та давлатидан кўзга кўринган шахматчилари ташриф буюради.

26 май куни Тошкент шаҳрида шахмат бўйича қитъа чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистон илк бор шахмат бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар қилмоқда.
 
Чемпионатга дунёнинг 20та давлати – Афғонистон, Бангладеш, Хитой, Гонконг, Индонезия, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Мўғулистон, Янги Зеландия, Уммон, Покистон, Сингапур, Тожикистон, БАА, Вьетнамдан энг кучли шахматчилар ташриф буюради.
 
Бу йил 15-бор ўтказилаётган юқори даражадаги чемпионатда иштирок этиш учун халқаро рейтинги 2700лик кўрсаткичдан ошадиган таниқли жаҳон шахматчилари, шунингдек, 32 нафар халқаро ва 8 нафар Осиё гроссмейстер аёллардан дастлабки аризалар қабул қилинди.
 
Ўзбекистон номидан Рустам Қосимжонов, Жаҳонгир Воҳидов, Марат Жумаев, шу йил республика чемпиони бўлган Нодирбек Якуббоев, аёллар ўртасида халқаро усталардан Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Ирина Геворгян ва бошқалар иштирок этади.

Теглар:Шахмат бўйича Осиё чемпионати Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!