Шу вақтга қадар харакатланаётган юқори тезликдаги электропоездлар 215 нафар йўловчига мўлжалланган бўлса, янги поездда бемалол 287 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2011 йилдан бошлаб ҳозиргача юртимизда 2 та юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди йўловчиларга хизмат қилиб келаётган эди. Янги “Афросиёб” электропоезди олдингиларига қараганда кўпроқ имкониятга эга. Хусусан, шу вақтга қадар харакатланаётган юқори тезликдаги электропоездлар 215 нафар йўловчига мўлжалланган бўлса, янги поездда бемалол 287 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади. Унда эконом тоифали вагонлар сони 2 тага кўп. Бу бир вақтнинг ўзида яна қўшимча 72 нафар йўловчини ўз манзилига етказиш имкони демакдир.
Яқин кунларда мамлакатимизга яна битта ана шундай замонавий электропоезд олиб келинади. Бу билан юртимизда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар сони 4 тага етади. Бундай замонавий электропоездлар учун “Ўзтемирйўлмаштаъмир” шўъба корхонаси ҳудудида хизмат кўрсатиш цехи қурилмоқда.
Бугун Тошкент марказий вокзалида Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ушбу замонавий “Афросиёб” электропоездида фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимларга, жумладан, машинист ва стюард ҳамда стюарддессаларга Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан қимматбаҳо совғалар топширилди.