...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент архитектура ва қурилиш институти талабаси мудҳиш ЙТҲда қурбон бўлди


14:09, 28.08.2017 Жамият
 7 953

Автомобиль ҳайдовчиси 1991 йилда туғилган фуқаро бўлиб, у автоуловда катта тезликда ҳаракатланган.

Кеча, 27 август куни Тошкент шаҳрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Юнусобод туманининг Кичик халқа йўли ҳудудида Lacetti русумли автомобиль йўловчини уриб юборди.
 
Автомобиль ҳайдовчиси 1991 йилда туғилган фуқаро бўлиб, у автоуловда катта тезликда ҳаракатланган. ЙТҲ иштирокчиси бўлган пиёда эса 26 ёшли йигит бўлиб, Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг 2-босқич талабаси бўлган.
 
ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳати олган йўловчи шифохонага ётқизилган. Бироқ пиёданинг ҳаётини сақлаб қолишга бўлган уринишлар зое кетди. Талаба йигит 28 август куни, бугун тонгда ҳаётдан кўз юмди.
 
Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли вафот этган йигитнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда дўстларига ўз таъзиямизни билдирамиз.
Дурдона Расулова 

Теглар:ЙТҲ Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар