...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Каттақўрғонда ҳарбий машқларни кузатди


13:48, 28.08.2017 Жамият
 3 179

Ўзбекистонда армияни моддий-техник таъминловчи тузилма ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев бугун, 28 август куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларининг жанговар тайёргарлик режасига мувофиқ “Каттақўрғон” дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.


 
Дала-ўқув майдонида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари томонидан душман таҳдидини қайтариш ва уни йўқ қилишга доир машғулотлар ўтказилди.


 
Хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиёев ҳарбий мутахассислар билан суҳбат чоғида Ўзбекистон армиясининг моддий-техник таъминоти билан шуғулланадиган алоҳида тузилма ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган.


 
Бундан ташқари, Президент Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўлланиб келинаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, яъни зирҳли техникалар, артиллерия қуроллари, мотоўқчи бўлинмаларидаги автомобиллар, разведка ва алоқа воситалари билан танишгани айтиб ўтилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қуролли кучлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар