Ўзбекистоннинг Қуролли Кучлар тизимига бағишланган йиғилиш бошланди.
Бугун, 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд шаҳрида видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалаларига бағишлангани айтиб ўтилди.
Хабарда айтилишича, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, бош вазир ўринбосарлари, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.
Ҳарбийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, қўшинларда жанговар тайёргарлик салоҳиятини ошириш — йиғилишнинг кун тартибидаги асосий масалалар эканлиги таъкидланди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 27 август куни Самарқанд вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Зоҳиршоҳ Жўраев