...
МЕНЮ
ONLINE TV

Томорқасини қаровсиз қолдирганлар ер солиғини уч баробар тўлайди


10:03, 12.02.2018 Жамият
 3 280

Янги тартиб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 291-моддаси – Солиқ ставкасини қўллашнинг ўзига хос хусусиятларида ўз аксини топган.

Ўзбекистонда якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинлари экилмаган ёки уни ободонлаштирилмаган ҳолларда уч баробар миқдорда ер солиғи тўланади.

Янги тартиб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 291-моддаси –  Солиқ ставкасини қўллашнинг ўзига хос хусусиятларида ўз аксини топган.

Мазкур қўшимча Солиқ кодексига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги қарори билан тасдиқланган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг 3-бандидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан киритилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:томорқа солиқ экин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар