...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чеченистон ҳарбийлари Суриядан қайтди


09:54, 12.02.2018 Олам
 2 616

Батальоннинг қайиши шарафига Грозний шаҳрида тантанали митинг ўтказилди.

Кеча, 11 февраль куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 400 га яқин республика ҳарбийларининг Суриядан ўз уйларига қайтганини хабар берди.
 
“Чеченистон Республикасига Россия Федерацияси мудофаа вазирлиги ҳарбий полициясининг шахсий батальон таркиби келди. Улар бир ярим йил мобайнида Суриянинг Ҳалаб шаҳрида хизмат қилди. Бизнинг ҳарбий хизматчиларимизга РФ Мудофаа вазирлиги объектларини қўриқлаш, жамоат тартибини қўллаб-қувватлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш, Суриядаги низоларни тинч ҳал бўлишига эришиш каби масъулиятли вазифалар топширилган эди” деб ёзган ўзининг "Вконтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Рамзан Қодиров.
 
“Улар ўз хизмат вазифаларини ғурур билан бажаришди.  Майор Руслан Нумухаджиев қўмондонлигидаги 393 жангчи уйларига қайтишди. Батальоннинг қайтиши шарафига Грозний шаҳрида тантанали митинг ўтказилди ”, деб қўшимча қилган Қодиров.
 
Хабарда келтирилишича, миннатдорчилик сўзини айтиш мақсадида РФ мудофаа вазирлиги ҳарбий полицияси Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари генерал-майор Виталий Кох ҳам келган, бир қатор ҳарбийлар давлат мукофотлари билан тақдирланган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Рамзан Қодиров ташаббуси билан унинг отаси Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги Фонд Суриянинг урушдан азият чеккан шаҳарларига инсонпарварлик ёрдамини юборётганини хабар қилган эдик.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Чеченистон Рамзан Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!