...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пекиндаги савдо мажмуасида қотиллик юз берди


09:26, 12.02.2018 Олам
 2 273

Босқинчи харидорларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Кеча, 11 февраль куни Хитой пойтахти Пекин шахридаги савдо мажмуасида бир аёл ҳалок бўлди, бу ҳақда “Interfax” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, савдо мажмуасига пичоқ билан қуролланган эркак кириб келган ва ичкаридагиларга ҳужум қила бошланган. Натижада 12 киши жароҳатланган ва бир аёл қурбон бўлган.
 
Полиция ходимлари жиноятчини тезда қўлга олган.
 
Маълумотларга кўра, у Хенань вилоятида яшовчи 35 ёшли Чжу исмли шахс бўлиб, бу орқали “ўзининг норозилиги”ни ифодалаган. Лекин айнан нимадан норозилиги хабар берилмади.
 
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. 
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Пекин Хитой савдо мажмуаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!