...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ФВВ самолётда ҳеч ким омон қолмаганини маълум қилди


09:20, 12.02.2018 Олам
 3 756

Самолётнинг ҳалокатига бир нечта сабаблар кўрсатилмоқда.

Кеча, 11 февраль куни “Саратов ҳаво йўллари”га тегишли бўлган Москва-Орск йўналишидаги йўловчи самолёт Москванинг Раменский туманида қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Россия ФВВга кўра, қулаб тушган АН-148 йўловчи самолёти бортидаги барча кишилар, жумладан, 6 та экипаж аъзоси, 62 нафар йўловчи ва 3 нафар бола ҳалок бўлган.
 
Турли манбалардаги маълумотларга кўра, самолёт ҳалокатига унинг бортига ҳаддан зиёд юк ортилгани ёки  техник носозлик сабаб бўлган.
 
Яна бир хабарда эса Россия почта хизмати вертолёти АН-148 самолётига келиб урилган бўлиши мумкин, дейилади. Аммо ҳозирча қутқарув хизмати Раменскийдан ҳеч қандай вертолёт бўлакларини топгани йўқ.
 
Россия ФВВ бошлиғи Владимир Пучковга кўра, қутқарув-суриштирув ишлари сутка давомида ишлайди ва вазиятни аниқлаштиради.
 
Пучков якуний хулосаларнинг бир ҳафтада эълон қилинишини маълум қилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Москва Раменский самолёт АН-148 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!