...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистонга парвозлар нархи арзонлашди!


15:44, 13.10.2017 Жамият
 2 806

Тошкент–Душанбе — 75 евро, Душанбе–Тошкент — 87 евро қилиб белгиланди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 11 апрелидан Душанбега мунтазам қатновларни йўлга қўйгани ҳақида хабар берган эдик.
 
13 октябрдан бошлаб Миллий авиакомпания Тошкент–Душанбе–Тошкент йўналишидаги парвозларга нархларни пасайтирди. Бу ҳақда МАКнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Тошкент–Душанбе йўналишида чипта нархи 75 евро турса, Тошкент–Душанбе–Тошкент маршрутида чипта нархи 153 еврони ташкил этди.
 
Душанбе–Тошкент йўналишида учиш бироз қимматроқ бўлиб, нарх 87 евро қилиб ўрнатилган.
 
Ўзбекистон ҳудудида чипталар миллий валютада сотилиши белгиланган.
 
Маълумот учун, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тожикистонга ҳафтанинг сешанба куни А320 самолётларида рейсни амалга оширади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тожикистон Ўзбекистон Авиарейс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар