...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистонда ЙТҲ юз берди. Қурбон — Ўзбекистон фуқароси


16:37, 29.09.2018 Олам
 8 726

Икки машина тўқнашуви Душанбе ва Варзоб ўртасида содир бўлди.

Кеча, 28 сентябрь куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳридан Варзоб туманига борувчи йўлда йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
 
Ҳодиса Работ қишлоғи ҳудудида рўй берган. Opel-Zefira русумли автомобиль ҳайдовчиси 1974 йилда туғилган Варзоб туманида яшовчи Саидов Али Ғоибович бошқарувни йўқотиб, Оpel-Astra русумли автомобиль билан тўқнашган. Оpel-Astra бошқарувида 1958 йил туғилган Душанбеда яшовчи Пирматов Қурбонали Нурматов бўлган.
 
Натижада Оpel-Astra йўловчиси 1947 йилда туғилган Ўзбекистон республикаси Наврўз қишлоғида яшаган Йўлдош Шодиевич Сафаров оғир жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. ушбу машинадаги бошқа бир йўловчиси 1947 йилда туғилган Тожикистон Республикаси Наврўз қишлоғида яшовчи Ҳайдар Сафарович Хушвақтов оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
 
Тожикистон ИИВ хабарига кўра, ЙТҲ юзасидан текширув ишлари бошланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тожикистон ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!