...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияга довул хавф солмоқда


16:18, 29.09.2018 Олам
 3 497

Ўртаер денгизидан бошланган бўрон секин-аста кучайиб бораётгани айтилди.

Туркияга ўз замонавий тарихида биринчи бор довул урилиши ҳақида маълумот берилди. Довул 30 сентябрь куни мамлакатнинг ғарбий қирғоқларига етиб боради.
 
Ўртаер денгизидан бошланган бўрон секин-аста кучайиб бораётгани айтилди. Синоптиклар шамол тезлиги соатига 180 км экани ва кучли ёмғир бўлишини маълум қилган.
 
Довул Измирга 30 сентябрь оқшоми ёки 1 октябрь тонгида етиб келиши тахмин қилинмоқда.
 
Экспертларнинг фикрича, хавотир ва қўрқувга ҳожат йўқ. Лекин одамлардан эҳтиёткор бўлиш сўралмоқда.
 
Аввалроқ, Индонезияда ер қимирлаб, натижада  цунами бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Туркия Довул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!