Бунга сабаб сифатида Александер Чеферин кўрсатилмоқда.
Александер Чеферин Евро-2024 мезбонлиги Туркияга берилишини хоҳламади, деб хабар тарқатмоқда “ Milliyet ” нашри.
Туркия нашрининг берган маълумотига кўра, УЕФА президенти Александер Чеферин УЕФА ижроқўми аъзоларини Германияга овоз беришга ундаган. Дастлаб ижроқўмнинг 9 аъзоси Туркияга овоз бермоқчи бўлган, аммо Чеферин улардан бештасини Германия фойдасига қарор чиқаришга кўндирган.
Агарда вазиятга УЕФА президенти аралашмаганда, Туркия 9:7 ҳисобида ютиб чиққан бўлар эди.
Эслатиб ўтамиз, Германия 12 овоз билан мусобақа мезбони бўлди. Туркия учун 4 киши овоз берган, бир киши бетараф қолди.
Шундай қилиб, Евро-2024 ўйинлари Германияда бўлиб ўтади ва унда 24 жамоа қатнашади.

Дилмуроджон Раҳимов