...
МЕНЮ
ONLINE TV

УEФА бу сафар ҳам Туркияга ишонмади


19:52, 27.09.2018 Спорт
 2 606

Туркиянинг тўртинчи бор уриниши самарасиз якун топди.

Бугун, 27 сентябрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган УЕФА бош штаб-квартирасида ташкилот Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Йиғилишда қатор масалалар кўриб чиқилди. Уларнинг энг асосийси Евро-2024 мезбонини аниқлаш учун овоз бериш жараёнидан иборат бўлди. Туркия ва Германия мусобақа мезбонлигига номзодлар сифатида кўрсатилган эди.
 
Якуний натижаларига кўра, 2024 йилги қитъа чемпионатига Германия мезбонлик қиладиган бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, Германия ҳозирга қадар 2 марта Жаҳон чемпионати ва 1 марта Европа чемпионатини қабул қилган.
 
Ачинарлиси, Туркия бундан аввал 2008, 2012 ва 2016 йилги қитъа биринчиликларини ҳам ўзида қабул қилиш учун ҳаракат қилган, аммо ҳар сафарги уринишлар муваффақиятсиз якун топган эди.
 
Жумладан, Туркия Евро-2016 мезбонлиги учун сайловда биргина кам овоз тўплаган ҳолда Францияга имкониятни бой берган эди. УЕФАнинг ўша вақтдаги президенти Мишель Платини бунда асосий тўсиқ бўлгани айтилган. Камига, мамлакатнинг 2020 йилда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати ва ёзги Олимпиада мезбонлиги учун курашларни ҳам муваффақиятсиз якунланган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:УEФА Германия Туркия Евро-2024 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!