...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистонда аэропорт бошлиғи ҳалок бўлди


14:15, 14.09.2017 Олам
 3 526

Дилдор Мақсудшоев Имомали Раҳмоннинг Дарвоз туманига сафари давомида уни кутиб олган ҳамда кузатиб юборган вилоят амалдорлари орасида бўлган.

Тожикистоннинг Хоруғ шаҳри аэропорти бошлиғи Дилдор Мақсудшоев мамлакат президент Имомали Раҳмоннинг вертолётини Душанбега кузата туриб ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Interfax.ru” хабар қилмоқда.
 
“…Мамлакат президентининг вертолёти ҳавога кўтарилаётган пайтда марҳум унга жуда яқин масофада турганди. Вертолёт парраклари туфайли юзага келган кучли шамол сабабли у йиқилиб тушди ҳамда ёнида турган катта тошга урилди”, дея хабар берган Тожикистон ИИВ матбуот хизмати.
 
Дилдор Мақсудшоев Имомали Раҳмоннинг Дарвоз туманига сафари давомида уни кутиб олган ҳамда кузатиб юборган вилоят амалдорлари орасида бўлган.
 
Ҳуқуқ-тартибот органларинингмаълумотларига кўра Мақсудшоев шифохонага олиб кетилаётган пайтда ҳаётдан кўз юмган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Тожикистон Имомали Раҳмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!