...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон ҳукумати Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди


15:18, 18.03.2017 Жамият
 3 044

Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар бўйича қўмита раиси Рустам Назарзода Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик мактуби йўллади.

Душанбе шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасига Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар бўйича қўмита раиси Рустам Назарзода номидан миннатдорлик мактуби келди.

ТИВ ахборот хизматининг хабар беришича, Р.Назарзода Тожикистон тоғли ҳудудларида рўй берган катта қор кўчкилари оқибатида нафақат иқтисодий зарар етказган, балки инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатгани учун Ўзбекистон ҳукуматига самимий миннатдорлигини изҳор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси тоғли ҳудудларида рўй берган табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Тожикистонга йўл олган юк машиналари 7 март куни Тожикистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилотининг Узун туманига етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.
Бобур Жамолов

Теглар:Ўзбекистон Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар