...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон Роғун ГЭСини нега молиялаштира олмаяпти?


15:56, 27.04.2018 Олам
 6 305

2016 йил ноябрдан буён итальян компанияси Salini Impregilo сув ўтказгичларни қуриш билан шуғулланмоқда.

Тожикистон Европа тикланиш ва тараққиёт банкини (ЕҚҚТБ) Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштиришга чақирмоқда. Бу ҳақда “News.tj” хабар берди.
 
Тожикистон Миллий банки раисининг биринчи ўринбосари Жамолиддин Нуралиев ЕҚҚТБ раиси ўринбосари Юрген Ритгоринг билан Вашингтонда бўлган учрашувда шундай таклифни билдирган.
 
Нуралиев гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши Тожикистон учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
 
Шу сабабдан гидроэнергетикани ривожлантиришда ЕҚҚТБ билан алоқаларни мустаҳкамлашни ва уни Роғун ГЭСи қурилишида қатнашишини таклиф қилган.
 
Маълумот ўрнида, Тожикистон Роғун ГЭСини ички инвестициялар ҳисобидан қуриб битказишни режалаштирган эди. Хусусан, Очиқ акционерлик жамиятлари акцияларини сотиб аҳоли қўлидаги маблағни қурилишга йўналтирмоқчи бўлди.
 
Аммо бу кутилган натижа бермади. Ўтган ярим йил давомида жами 900 миллион сомон йиғишнинг имкони бўлди. Шундан сўнг, Халқаро молия институтлари босими остида давлат бу усулдан воз кечишга мажбур бўлди.
 
Роғуннинг қурилишига ҳар йили давлат бюджетидан ўртача 10 фоиз маблағ ажратиб борилади. Ажратилган маблағ етарли бўлмагач, ҳукумат давлат облигациялари билан халқаро молия бозорларига чиқишига тўғри келди.
 
Ўтган йил хорижий инвесторларга 500 миллион доллар миқдорида облигация сотилган ва пуллар ГЭС қурилишига сарфланган.
 
2016 йил ноябрдан буён итальян компанияси Salini Impregilo сув ўтказгичларни қуриш билан шуғулланмоқда.
 
Компания раҳбари Пиетро Салини Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан бўлган учрашувда биринчи турбина жорий йил 16 ноябрда ишга туширилишини хабар қилган. Иккинчи қисми келаси йил баҳорда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
 
Умумий ҳисоблаганда, Роғун ГЭСини қуриб битказиш учун 4 миллиард доллар керак. Станцияда умумий қуввати 600 МВт бўлган олтита агрегат ўрнатиш режалаштиряпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тожикистон Роғун ГЭС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!