...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон Ўзбекистон транспорт воситалари учун транзит божини бекор қилди


10:21, 27.08.2018 Олам
 2 916

Бу тўғридаги Тожикистон Ҳукуматининг қарори президент Имомали Раҳмон томонидан имзоланган.

Тожикистон ўз ҳудудидан ўтувчи енгил автомобиллар ва автобуслар учун тўловларни бекор қилди. Бу ҳақда АП хабар бермоқда.
 
Бу тўғридаги Тожикистон Ҳукуматининг қарори президент Имомали Раҳмон томонидан имзоланган.
 
Аввал Тожикистон Ҳукуматининг 2007 йилдаги қарори билан мамлакатдан транзит қилувчи Ўзбекистон автотранспорт воситаларидан бир хилда 180 доллар тўлов ундирилган.
 
Тожикистон божхона муассасаси Ўзбекистондан келувчи автобус ва енгил автомобилларнинг тўловлардан озод этилиши мамлакатга келувчи сайёҳлар оқимининг ва маҳсулот айирбошлашнинг кўпайишига ишоняпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон Божхона тўлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!