...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожибар Азизова: “Халқимиз Ислом додамизга раҳматлар айтяпти”


17:42, 06.10.2016 Жамият
 7 459

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тожибар Азизова Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақида одамлар айтаётган гапларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ёзиб қолдирди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, миллат йўлбошичиси, мустақил Ўзбекистон асосчиси Ислом Каримов 2 сентябрь куни оғир хасталик сабаб оламдан кўз юмди.
 
Бу воқеа нафақат Ўзбекистон халқини, балки дунёни ларзага келтирди. Асримизнинг одил сиёсатчиси, давлат арбоби Ислом Каримов хотираси умрбод қалбларда яшайди. Бу шунчаки ашъор эмас, халқ дилидан тилига кўчаётган ҳақиқат.
 
Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Тожибар Азизованинг ижтимоий тармоқларда Президент Ислом Каримов суратини жойлаштириб, унга қолдирган изоҳи ҳам фикримиз исботидир.
 
“Кеча Қашқадарёга поездда бориб келдим. Поезддаги шарт-шароитларни ва вақтдан 2-3 соат ютаётганлигини кўриб қувондим. Халқимиз Ислом додамизга фақат раҳмат айтаяпти.
 
Қарши шаҳрига кирганингизда кўп қурилишларни кўриб, ҳайрон қоласиз. Бир йил олдинги Қарши шаҳрини тополмайсиз. Халқдан фақат “Додамизнинг охиратлари обод бўлсин, уларга фақат раҳматлар айтамиз”, деган гапларни эшитасиз.
 
Айтмоқчиманки, Президентимизни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаймиз. Чунки кўчага чиқсангиз ҳар бир янги кўчалар, янги кўприклар, янги бинолар, янги боғлар фақат додамизни эслатади. Шунда яна такрор ва такрор айтамиз: жойингиз жаннатда бўлсин!”, деб ёзади Азизова.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисти Тожибар Азизова ёзиб қолдирган гаплар ҳар бир фуқаронинг кўнглидан ўтаётгани тайин. Боиси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов одамлар қалбига нурли табассуми билан кириб борган, уларнинг дардига малҳам, суянчиқ бўлган. Албатта, Ўзбекистон у танлаб берган йўлдан оғмай дадил қадам ташлайди. 

Теглар:Тожибар Азизова Ислом Каримов Хотира 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар