90 ёшли Жим Норма ҳаётида илк марта ҳаво шарида учди, лаймли пирог ва қовурилган яшил помидор таъмини татиб кўрди.
Норма Жин ўғли Тим ва келини Рэми, Рингот лақабли ити билан 2015 йил 24 август куни Мичигандан саёҳатга отланди. Кекса хонимнинг келини Рэми бу саёҳат учун Facebook ижтимоий тармоғидан махсус “Driving Miss Norma” номли саҳифа очиб, ҳар кунги саёҳат ҳақида тафсилотларни бериб турди. Ижтимоий тармоқ орқали Жин Норма оиласининг саёҳатини 450 мингдан зиёд киши кузатиб борди.
Жим Норма оиласи билан бутун саёҳат давомида 32та штатда бўлди ва бу ерлардаги 75та турли масканларга ташриф буюрди.
Саёҳат вақтида 90 ёшли Норма хоним ҳаётида илк марта кўплаб кўнгилочар машғулотлар билан шуғулланди. Масалан, у отда сайр қилди, ҳаво шарига чиқди. Шунингдек, Жим Норма илк марта педикюр хизматидан фойдаланди, 10 марта сочини турмаклаттирди, биринчи марта лаймдан тайёрланган пирогни ва қовурилган яшил помидорни татиб кўрди.
“12 ойлик саёҳат давомида биз ҳаёт, муҳаббат ва ғамхўрлик ҳақида жуда кўп жиҳатларни билдик, дунёни борлигича қабул қилишни ўргандик”, дейди Жим Норманинг келини Рэми.
2016 йил август ойида Норма хонимнинг саломатлиги ёмонлашгани маълум бўлди. Унинг сўнгги саёҳат манзили Вашингтон штатидаги Сан-Хуан архипелаги бўлди. 1 октябрь куни Жим Норманинг Facebook’даги саҳифасида форс шоири Жалолиддин Румийнинг “Ҳаёт – ушлаб қолиш ва қўйиб юбориш ўртасидаги балансдир”, деган битиги ёзилиб, унинг остига “Биз қўйиб юбордик” деган изоҳ қолдирилди.