Германия Бундестаги делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида бўлди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Германия парламентлараро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этувчи икки томон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида икки давлат ҳокимиятининг қонунчилик тармоқлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Меҳмонлар 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Иқтисодий ислоҳотларни мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимоя ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда парламент роли: Германия ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусига бағишланган “давра суҳбати”да иштироки тўғрисида сўзлаб берди.
Учрашувда К. Аденауер номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Томас Кунсе иштирок этди.