...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВда Бухоро яҳудийлари конгрeсси прeзидeнти билан учрашув ўтказилди


10:05, 25.08.2017 Жамият
 2 722

Абдулазиз Комилов Борис Кандовни қабул қилди.

24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандовни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ сайти хабар берди.
 
Учрашувда Ўзбекистон ҳамда АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ушбу ташкилот аъзоларининг асосий қисмини келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган яҳудийлар ташкил этади.
 
Учрашувда қайд этилганидек, мазкур Конгресс Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзбек маданиятини, хусусан мумтоз мусиқа санъатини хорижда оммалаштиришда муҳим роль ўйнайди.
 
Ушбу ташкилот фаоллари 2016 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида кузатувчи мақомида иштирок этган эди.
 
Маълумот учун, Марказий Осиё ҳудудидан кўчиб кетиб АҚШ ва Канада ҳудудларида жойлашган яҳудий миллатига мансуб аҳоли ўзини “Бухоро яҳудийлари” деб атайдилар ва улар томонидан АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгрeсси ташкил этилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:ТИВ Бухоро яҳудийлари конгресси АҚШ Канада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар