...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВ Остонадаги фавқулодда ҳолат юзасидан дастлабки маълумотни берди


19:50, 18.09.2017 Жамият
 4 186

Бахтсиз ҳодиса туфайли икки киши ҳалок бўлган, бир киши касалхонага ётқизилган.

Аввалроқ, 17 сентябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида қурилаётган бино қулаши оқибатида ўзбекистонлик икки шахс ҳалок бўлгани ва бир одам жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
 
Баёнотда 17 сентябрь куни оқшомда Остона шаҳрида қурилаётган объект ҳудудида том ва деворлар қулаб тушгани, унинг натижасида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрлангани айтиб ўтилган. Улардан икки киши ҳалок бўлганлиги ва бир киши касалхонага ётқизилган айтиб ўтилган.
 
ТИВ хабарида Қозоғистоннинг тегишли органлари томонидан тезкор тергов гуруҳи тузилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтиб ўтилган.
 
Ўзбекистоннинг Остонадаги элчихонасининг консуллик бўлими фавқулодда ҳолат ҳақида батафсил маълумот олиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланган.
 
Маълумот учун, касалхонага олиб борилган Ўзбекистон фуқаросига бош мия жароҳати, бош чаноғининг енгил лат ейиши, сон қисмидаги юмшоқ тўқималарнинг тўлиқ ампутацияси, оёқ ва қўл соҳасидаги синиш ва жароҳатлар, кўкрак қафасининг жароҳати, учинчи даражали геморрагик шок ташҳиси қўйилган ва сунъий кома ҳолатида экани айтилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ТИВ Қозоғистон Остона Девор қулаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар