“Uzonline” провайдери мақтовдан кўра кўпроқ салбий фикрларга сабаб бўлди.
Фойдаланувчилар фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз...
Гулруҳ: “Ҳеч қайси интернет провайдер яхши эмас! Тезлиги секин... Beeline’да 4G бор. Шу яхши!”
Баҳром: “Мен “Uzonline” ва Beeline’дан фойдаланаман. Яшаш жойим Фарғона вилояти, Қўштепа туманида. Бизда “Uzonline”дан бошқа танлаш имконияти йўқ... Нега шундайлигини билмаймиз.”
Шерзод: “Менга “Sarkor Telecom”нинг иши ёқади. Тўғри, бироз қиммат, лекин пулига яраша, тезлик зўр!”
Исахўжаева: “Бизда “Uzonline” умуман ишламаяпти!”
Шерали: “Тезлик борасида камчиликлари бўлса ҳам “Uzonline” провайдеридан фойдаланаман. Имкон бўлса, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш керак. Бошқа интернет провайдерлари ҳам вилоятларда ўз филиалларини очса, яхши бўлар эди. Рақобат бўларди ва сифат яхшиланарди”.
Азиза Мусаева: “Биз ишлатган “TPS” модем роса ёмон эди. Негадир ойнинг бошида яхши ишламас эди. Ой тугаб бораётганда яхши ишлаб қоларди, мегабайтларимизни охиригача ишлата олмасдик”.
Олим Омонов: “Шахсан “Turon”га 100 фоиз кафолат бераман, супер!”
Аноним фойдаланувчи: “Қамаши туманида ҳалигача интернет нималигини билишмайди...”
Иброҳимов: Менга “Turon” жуда маъқул, аммо ҳамма жойда ҳам йўқлиги ёмон!”
Бек: “Менда “Uzonline”. Нима дейишга ҳайронман... Баъзан яхши ишлайди, баъзан эса тезлигига чидаб бўлмайди! Уланиш барқарор эмас. Ягона жиҳати — тарифи яхши. Танишларим “ICTV”ни мақташяпти, лекин унда нархлари қиммат.”
Фойдаланувчиларнинг аксарияти асосан “TPS”, “Turon”, “Uzonline”, “EVO”, “Sarkor Telecom” каби интернет провайдерлар номларини тилга олишган.
Улар орасида “Uzonline” провайдери мақтовдан кўра кўпроқ салбий фикрларга сабаб бўлди. Бунга интернетнинг тезлиги пастлиги ёки умуман тармоқ уланмаслиги ҳолатлари сабаб сифатида қайд этилди.
Яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратишни лозим деб топдик. Интернет провайдерларнинг деярли барчаси фақат Тошкент шаҳри учун хизмат кўрсатиши маълум бўлди.
Вилоятлардаги чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган фойдаланувчилар кўплаб интернет провайдерлари улар яшайдиган жойда хизмат кўрсатмаслигини эътироф этишган. Бу эса ноқулайлик туғдириши табиий.
Сайтимизга йўлланган изоҳлардан ташқари ижтимоий тармоқлардан олинган фикрлар билан ҳам таништирамиз:
Маъмур Ҳасанов: “Sarkor Telecom”; Баҳодир: “Comnet” яхши; Абдулла: “Uzonline”; Иброҳим: “Sarkor Telecom”; Абдуллоҳ: “EVO”; Жаҳонгир: “ICTV”; Санжарбек: “Turon”; Лайло: “EVO”; Фарангиз Фарҳодовна: “TPS”га гап йўқ!
Интернет провайдерлар бу масала ечими юзасидан ўйлаб кўришларига умид билдирамиз. Чекка ҳудудларда интернетга талаб бор, демак қўрқмасдан бизнес ҳудудини кенгайтириш мумкин.
Бироқ таклиф ва талаб ўртасидаги мувозанат тўғри таҳлил этиб режалаштирилган лойиҳаларгина самара беради. Интернет провайдерлар фойдаланувчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, уларга қимматли қилмайдиган нархларда таклиф киритишса, мазкур соҳанинг ривожи кафолатланади.