Ломбард раҳбари олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши талаб қилинади.
Марказий банк Бошқарувининг 6 сентябрдаги қарори билан Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилган эди.
Унга кўра, ломбард фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш учун Марказий банк бошқармаси хулосаси зарур.
Эндиликда лицензия олиш ёки жойлашган жойи ўзгарганда лицензияни қайта расмийлаштириш учун талабнома бериш пайтида ломбардда Марказий банк тегишли ҳудудий бошқармасининг хулосаси бўлиши талаб этилади.
Бунда ломбард биноcи ва ундаги касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланганлиги, ахборот тизимларининг ўзаро ишлаши ва алмашинувини таъминлаш мақсадида сифатли алоқа линияси мавжудлиги;
бухгалтерия ҳисоби амалиётларини амалга ошириш бўйича техник талабларга мос келувчи дастурий таъминот билан таъминланганлиги текширилади.
Бундан ташқари, Низомга асосан ломбарднинг ижро этувчи органи раҳбари лавозимига тавсия этиладиган номзодлар олий иқтисодий маълумотга ва банк ёки бошқа молия соҳасида етарли иш тажрибасига эга бўлиши зарурлиги айтиб ўтилган.

Зоҳиршоҳ Жўраев