...
МЕНЮ
ONLINE TV

Литва президенти БМТни “эътиборсиз кузатувчи” деб танқид қилди


19:16, 18.09.2017 Олам
 2 156

Шикоятга Россия Федерацияси ва Беларусь Республикаси ўртасида олиб борилаётган “Ғарб–2017”(Запад–2017) ҳарбий ўқув-машғулотлари сабаб бўлган.

Литва президенти Даля Грибускайте Россия ва Беларусь давлатлари устидан БМТ Бош котиби Антониу Гутеррешга шикоят қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Бунга Россия Федерацияси ва Беларусь Республикаси ўртасида олиб борилаётган “Ғарб–2017”(Запад–2017) ҳарбий ўқув-машғулотлари сабаб бўлган.
 
Даля Грибускайте бу ҳолат НАТОга аъзо мамлакатлар билан келишмовчилик келтириб чиқариши мумкин, деб таъкидлаган.
 
Шунингдек, у “Ғарб–2017” машғулотларининг кўлами ва қай йўсинда олиб борилаётганлиги мавҳум эканлигини қўшимча қилган.
 
Литва президенти БМТ ўз вазифаларини тўлиқ бажармаётгани ва халқаро ҳуқуқнинг қўпол тарзда бузилишини эътиборсизлик билан кузатаётганлигини танқид қилди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Литва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!