...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон делегацияси Литвадаги сайловда кузатувчи сифатида иштирок этмоқда


16:22, 08.10.2016 Олам
 2 045

Ўзбекистон вакиллари 2015 йилда Литванинг маҳаллий сайловларида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этишганди.

Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Адилов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2016 йил 9 октябрь куни бўлиб ўтадиган Литва Республикаси Сейми депутатлари сайловининг халқаро кузатувида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика Матбуот маркази хабар бермоқда

Сайловларнинг халқаро кузатуви демократияни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг энг шаффоф усулларидан бири ҳисобланади. Бу сайлов жараёни очиқлиги ва ошкоралиги тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
 
Ўзбекистон вакиллари 2015 йилда Литванинг маҳаллий сайловларида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этишганди. Ўз навбатида Литва Республикаси парламенти ва Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари 2014 ва 2015 йилда мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент ва президент сайловларини кузатишда қатнашган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Умумжаҳон сайлов органлари ассоциацияси каби халқаро ташкилотларга ҳамда хорижий давлатларнинг кўплаб вакилларига жорий йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатишда иштирок этишга таклифномалар юборди.

Теглар:Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон-Литва Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!