...
МЕНЮ
ONLINE TV

НАТО Россия чегараларида қўшинларни кўпайтирди


11:06, 04.12.2017 Олам
 2 555

Литвада хорватиялик ҳарбий кучлар кутиб олинди.

НАТОнинг Шарққа “кенгайиши” натижасида, Шимолий алянснинг таъсири Россия чегараларига келиб қолди. 2016 йилда НАТОнинг Варшавадаги саммитида Латвия, Литва, Эстония ва Польша давлатлари ўз ҳудудларида ташкилотнинг кўпмиллатли қўшинларини алмашинув асосида жойлаштириш таклифи билан чиққан эдилар. Шу муносабат билан 2017 йилнинг бошидан буён Литва ҳудудида альянснинг минг нафарга яқин ҳарбий кучлари жойлаштирилди.
 
Бу эса ўз навбатида Россиянинг миллий манфаатларига мос келмаслигини намоён қилди. Россия норозилигига қарамасдан НАТО ўзининг ҳарбий кучларини Россия чегараларига яқин ҳудудларда жойлаштирмоқда. Буни эса НАТО Россиянинг Сурия ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётгани ва янги базаларга эга чиқаётгани билан изоҳламоқда. Қолаверса, аъзо мамлакатларнинг хавфсизлигини таъминлаш НАТОнинг гарданига тушган.
 
Шимолий альянс ўз ҳарбийлари миқдорини кўпайтириш мақсадида НАТОнинг Литвадаги жанговор гуруҳлари таркибга 180 нафар хорватиялик ҳарбийлар келиб қўшилиши ҳақида маълумот берилди.
 
Хорватия НАТОнинг тўлақонли аъзоси сифатида 1-2 декабрь кунлари ўз ҳарбийлари билан Халқаро батальонга келиб қўшилди.
 
Болтиқ денгизи мудофаа тизимини янада кучайтириш мақсадида амалга оширилган ушбу қўшилиш бошқа аъзо мамлакатлар томонидан яхши кутиб олинган.
 
Patria русумидаги зирхли техникалари билан биргаликда халқаро кучларга келиб қўшилган “Йўлбарслар” батальони таркибида 180 киши бор.
 
Бугунги кунда НАТОнинг Литвадаги Руклудаги кўп миллатли қўшинлари таркибида 2017 йилнинг бошидан буён 450 нафар германиялик, 100 нафар белгиялик, 20 нафар люксембурглик, 200 нафар норвегиялик ва 200 нафарда ортиқ ҳарбийлар хизмат кўрсатмоқда.
 
2018 йилдан бошлаб эса Литва мудофаа вазирлиги режасига кўра француз контингенти ўзаро алмашинув асосида халқаро кучлар таркибига келиб қўшилади.
 
Хулоса қилиб айтганда Россия ва АҚШ ўртасидаги қарама қарши кайфият очиқчасига намоён қилинмасада, улар ўз ҳарбий салоҳиятларини номаълум вақтдаги тўқнашувга қадар ошириб борадилар.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:НАТО Литва Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!