Ўзбекистон ТИВ “Озодлик” радиоси вeб-саҳифасидаги мақолага муносабат билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2 сентябрь куни “Озодлик” радиосининг веб-саҳифасида эълон қилинган М.Халиков мурожаатига нисбатан муносабат билдирди.
М.Халиков Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ходимлари устидан шикоят қилган.
Ўзбекистон Республикаси ТИВ мурожаатга жавобан Вашингтон шаҳридаги масъул ходими Қадамбой Султонов шикоятда келтирилган масалаларни муҳокама қилиш учун тайёрлигини ва М.Халиков билан учрашиш ваколати юклатилганини хабар қилган.
ТИВ матбуот хизмати М.Халиковнинг манзили ва у билан боғланиш учун маълумотлар мавжуд эмаслиги боис, “Озодлик” радиосидан маълумотларни берилишида кўмак сўраган.