Бугунги мақоламизда тирноқлардаги “белги”ларга қараб, уларга қандай витаминлар етишмаётганини аниқлашга уруниб кўрамиз.
Юз, соч, қўллардаги бенуқсонлик ташқи кўркамликнинг асосий қисмини ташкил этади. Аёллар ташқи кўринишдаги гўзалликни нафақат юзига, сочига балки қўлларга, хусусан, тирноқларга берилган парваришда кўришади.
Бугунги кунга келиб, тирноқларга ишлов берувчи янгидан-янги воситалар кўп. Бироқ, ушбу муолажаларнинг барчасини тирноқлар соғлом бўлган холатда амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Бугунги мақоламизда тирноқлардаги “белги”ларга қараб, уларга қандай витаминлар етишмаётганини аниқлашга уриниб кўрамиз.
Тинроқнинг ранги ўзгарса, синувчан, четки қисмлари қалинлашса...
Эътибор беринг, агар тирноқларингизнинг ранги бироз ўзгарса, синувчан бўлиб қолса, четки қисмлари қалинлашса, демак, уларга А, Е, калций, йод, магний каби моддалар етишмаяпти.
• А ва Е витаминларни қўй жигари, балиқ мойи, ёнғоқ, дуккакли ўсимликлар, ўсимлик мойи кабиларни истеъмол қилиш орқали аста-секин “тўплаш” мумкин.
• Кальций моддаси сут ва сутли маҳсулотларда, брокколи, исмалоқ кўп бўлади.
• Организмни йодга тўйинтириш учун эса денгиз маҳсулотлари, ҳурмо ёнғоқ кабиларни доимий равишда истеъмол қилиб туриш керак.
• Магний моддаси кунгабоқар, ширин қалампир, бананда учрайди.
Тирноқнинг қават-қават бўлиб кўчиши, инфекция тушиши...
Агар тирноқларингиз қават-қават бўлиб кўчаётган бўлса, унга тез-тез турли инфекциялар, шу жумладан, замбуруғли инфекциялар тушаётган бўлса, демак, сизнинг организмингизда С, А ва рух витаминига эҳтиёж сезмоқда.
• Қизил, сариқ рангдаги мева ва сабзавотларнинг аксариятида, картошкада С витамини мавжуд.
• Рух моддаси эса денгиз маҳсулотлари, кўкатлар, ёнғоқ турлари, салат баргида етарлича бор.
Тирноқ кулранг ёки сарғиш тусга кирса...
Агар тирноғингиз кулранг ёки сарғиш тусга кирса ва устида кўз илғаши қийин бўлган ариқчанинг пайдо бўлгани, сизга В5, РР ҳамда селен витаминларининг етишмаётганидан далолат беради.
• В5, РР, селен витаминларини парранда гўшти, балиқ, тухум, кепак, броколли, зайтун мевалари, денгиз ўсимликлари таркибида бўлади.
Тиноқ қийшайса, пачоқланган кўриниш ҳосил қилса, ингичкалашса, мўртлашса...
Агар тирноқларингизнинг шакли ўзгарса (қийшайса), ингичалашса, пачоқланган кўринишга келса, демак, оранизмингизда темир моддасига бўлган эҳтиёж фалокат даражасида кам.
• Темир моддаси олма, гўшт, жигар, тунец балиғида, кунгабоқарда, қора чойда, исмалоқ, гулли карам кабилар таркибида кўп бўлади.
• Темир моддаси организмга тез ва сифатли сингиши учун, фтор моддаси керак бўлади. Ушбу модда балиқ, қисқичбақа, ёнғоқ ва жўхорида учрайди.
Маълумот учун, тирноқ – бармоқлар болиши устидан чиққан шохсимон пластинкалар, тана ва илдиздан иборат. Тирноқ ўрнининг илдиз ва чуқурча билан қопланган қисми матрица дейилади, шу матрица ҳужайраларининг кучайиши туфайли тирноқ учига қараб аста-секин ўсиб боради. Тирноқ узунлиги 10-15 мм, эни 10-17 мм, қалинлиги 0,30-0,37 мм, аёлларда кичикроқ ва юпқароқ; соғлом кишининг тирноғи бир оз бўртиб чиққан, силлиқ, тиниқ ва рангсиз бўлади.