АҚШ Денгиз-ҳарбий кучларини бошқаришга таклиф қилинган Филип Билден лавозимдан бош тортди.
Филипнинг лавозимдан воз кечгани ҳақидаги хабарни Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ҳам тасдиқлади:
“Менга Филип Билден ўз номзодини лавозимга тайинлашдаги кўриб чиқишдан олиб ташлашни сўради”, деб Мэттис сўзларидан иқтибос келтиради “Politico” нашри.
Икки ойдан ошиқ вақт мобайнида дунёнинг етакчи мамлакатини бошқариб келаётган президент Трамп ҳалигача мунтазам ҳукумат таркибини шакллантира олмади. Аввалига у давлат маслаҳатчиларидан бирини лавозимидан бўшатган бўлса, кейин миллий хавфсизлик йўналишидаги бир нечта кадрларни алмаштирди.