...
МЕНЮ
ONLINE TV

Huawei ва ZTE смартфонлари сотилиши таъқиқланди


18:51, 03.05.2018 Жамият
 4 864

Истберн ўтган йили АҚШ ҳарбий базалари ҳудудида 2400 та Huawei ва ZTE смартфонлари сотилганини таъкидлади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги дунёдаги барча Америка ҳарбий базаларида Хитойнинг Huawei ва ZTE компаниялари ишлаб чиқарган смартфонларни сотишни таъқиқлаб қўйди. Бу ҳақда “The Wall Street” нашри хабар берди.
 
“Huawei ва ZTE қурилмалари вазирликнинг шахсий таркиби, маълумотлари ва амалиётларига қабул қилиб бўлмайдиган хавф туғдиради. Шу сабабдан, бу маҳсулотларни вазирлик дўконларида сотилишига йўл қўйиш мақсадга мувофиқ эмас”, дейди АҚШ армияси майори Дэйв Истберн.
 
Маълумот ўрнида, Америка ҳарбийлари орасида ушбу смартфонлар оммалашган.
 
Истберн ўтган йили АҚШ ҳарбий базалари ҳудудида 2400 та Huawei ва ZTE смартфонлари сотилганини таъкидлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Пентагон Huawei 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар