Хавфсизлик масаласидаги асосий маслаҳатчилар билан бўлган мажлисда Президент сабри тугаётганини маълум қилган.
Ҳозирча Трамп расман Суриядаги 2 минг ҳарбийни чиқариш ҳақида буйруқ бермаган. Лекин Президент маслаҳатчилар билан ўтказган мажлисида ИШИДнинг сўнгги жангариси йўқ қилиниши биланоқ аскарлар ортга қайтарилишини айтган.
Хавфсизлик масаласи бўйича етакчи маслаҳатчилар билан бўлган мажлисда АҚШ Президенти сабри тугаётгани ва олти ой ичида барча аскарларни Суриядан чиқаришни истаётгани ҳақида огоҳлантирган.
Лекин Трамп Суриядан ҳарбийларни чиқаришдаги шошқалоқлиги сабаб ёлғизланиб қолмоқда.
Чунки Пентагон, Давлат департаменти ва Марказий разведка бошқармаси Асад ҳукуматини тинч қўйишнинг оқибатларидан ташвишда. Исроил, ИШИДга қарши халқаро коалициядаги шериклар ҳамда қатор араб давлатлари раҳбарларида ҳам шу каби хавотир мавжуд.